Қуламайдиган мотоцикл прототипи намойиш қилинди (видео)

Фото:24gadget.ru
Thrustcycle компанияси ўз мувозанатини ўзи сақловчи, ички воланлари туфайли вертикал ҳолатни сақлаб қолишга қодир GyroCycle электр мотоцикл прототипини намойиш қилди. Бу ҳақида 24Gadget нашри маълум қилди.
Янги транспорт воситаси бурилишларда автоматик равишда вертикал ҳолига қайтади ва бу ҳолатни тўхташ жойларида ҳам сақлаб қолади.
GyroCycle'нинг тижорат версиясида 8500 Вт'ли литий батареяларини қўллаш режалаштирилмоқда, бу бир заряд билан 129 километргача масофани босиб ўтишга ҳамда соатига 121 километр тезликка етишга имкон беради. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, компания заводлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган, бу эса ўз мувозанатини ўзи сақловчи электр мотоциклларини кейинги йилданоқ ишлаб чиқариш мумкинлигини англатади. Унинг баҳоси 20 000 доллардан ошмайди.
Мавзуга оид

14:22 / 29.04.2025
Тошкентда юз берган ЙТҲда мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди

09:53 / 29.04.2025
Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди

16:01 / 06.07.2024
Метанда юрадиган илк мотоцикл тақдим этилди. Унинг нархи 1000 евродан бошланади

21:48 / 04.06.2024