Бировга қози бўлма, уни яхшиликларга даъват этгувчи бўл

Машойихларимиз айтади: “Биров-бировни ёмонлаяпти, ўша ёмонлаётган томонга ёмонланаётган томон гапиряпти: “Сен менда нимани кўраётган бўлсанг, билгинки, бу сеники. Мен сенда нимани кўрсам, у меники бўлади”.
Яъни, ҳақиқат қандай нигоҳ билан қарашга боғлиқдир. Сиз бировда кибрни кўраяпсизми, унга нисбатан мутакаббир, деган даъвони қилаяпсизми, билингки, кибр ўзингизда бўлади. Бир олим киши айтдиларки: “Тилингни бировларнинг айбини излаш билан булғама. Тил сендан бошқада ҳам бор. Гуноҳ, айб сенда ҳам бор. Балки гуноҳ қилаётган одамнинг айби охиргиси бўлиши мумкин. Балки сенинг ибодатинг ҳам сен учун охиргиси бўлиши мумкин”.
“Гуноҳкорлар ва жамиятнинг ёмон кишиларидан яхши гумонда бўлиш авлиёларнинг ишидир”, деганлар уламолар. Бу улкан қоида. Одамлар орасида муносабатларнинг тўғриланишига хизмат қиладиган қоида. Сиз бировга қараганингизда ўзингизни кўрасиз. Сизга кимдир қараса, у ўзини кўради. Шу сабаб, дарров хулоса чиқаришга шошилмаслик лозим.
Бир шайхдан ёш йигит сўради: “Эй Шайх, намозни тарк этган одамнинг ҳукми нима бўлади?” Йигит бу билан бир бенамозни мот қилишни мақсад қилган эди. Шайх машойихларга хос тарзда жавоб қайтардилар: “Намозни тарк этган одамнинг ҳукми уни ўзинг билан масжидга олиб боришингда. Сен қози бўлма, балки даъват қилгувчи бўл”.
Энг яхши қози Аллоҳдир. Унинг ўзи дунё ва охиратда ҳукм қилади. Бизнинг ишимиз биров учун қози бўлиш эмас, аксинча бизнинг вазифамиз даъват қилиш, яхшиликларга чақиришдир.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов
Юнусобод тумани бош имом-хатиби,
Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси,
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди
Жаҳон | 19:23
-
Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди
Жамият | 19:00
-
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

13:50 / 31.01.2025
Кучайиб бораётган ултра ўнглар: Ғарб цивилизацияси қай томон кетмоқда?

16:19 / 03.06.2024
“Биткоин, ноткоин ва криптовалюталар билан муомала шаръан жоиз эмас” – Фатво ҳайъати

19:02 / 30.06.2022
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

17:28 / 06.04.2022