Путиннинг Фидель Кастро дафн маросимида қатнашмаслиги сабаби ошкор этилди

Фото: © РИА Новости
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путин нима сабабдан Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастронинг дафн этиш маросимига бормаслигини тушунтириб берди, деб хабар қилади РИА «Новости».
“Владимир Путинда ўта зич кун тартиби бор. Федерал йиғилишга йўлланажак мурожаатномага тайёргарлик кўрилмоқда. Бу президентнинг ишчи графигида йил давомидаги энг муҳим тадбирларидан бири. Шунинг учун Россия олий эмас, балки юқори даражадаги вакил билан қатнашади”, - деди Песков.
Матбуот котибининг айтишича, россияликлар делегациясига дафн маросимида Давлат думаси спикери Вячеслав Володин раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид

22:04 / 22.05.2025
Путин Донбассга бормоқчи. Уруш музокаралари фонида

20:36 / 22.05.2025
Россия қўшинлари буфер зона яратиш муаммосини ҳал қилмоқда – Путин

23:48 / 20.05.2025
Путин ва Трамп мулоқоти: бу гал ҳам ҳеч қандай натижа бўлмади

20:09 / 20.05.2025