Хитой императори Цяньлуннинг муҳри Парижда 21 миллион еврога сотилди
Хитойнинг сўнгги Цин сулоласи императори Цяньлун (1711-1799) муҳри Париждаги кимошди савдосида 21 миллион еврога сотилди. “Синьхуа” агентлигининг хабар беришича, кимошди савдоси иштирокчилари артефакт баҳосини бошланғич нархига нисбатан 20 каррадан ортиқроққа кўтаришган.
“Дуо” кимошди савдоси уйи вакилларининг сўзларига кўра, деярли 60 йил Хитойни бошқарган ҳукмдорга тегишли бўлган 9 аждар тасвири туширилган қизил ва оқ нефритли муҳр XIX аср охирида француз шифокори томонидан олиб чиқилган. Кейинчалик юз йилдан ортиқ вақт давомида ушбу муҳр шифокор авлодлари томонидан оилавий қадрият сифатида сақлаб келинган.
Манбага кўра, муҳрнинг янги соҳиби – хитойлик коллекционер. Унинг исми шарифи ошкор қилинмаган.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги икки юз йилликда ХХРга тегишли 10 миллиондан ортиқ қадимий санъат намунаси мамлакатдан ташқарига олиб чиқилган. ЮНЕСКОнинг маълум қилишича, бугунги кунда дунёнинг тахминан 200 музейида 1.6 миллиондан зиёд Хитой артефакти сақланади.
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

07:39 / 22.05.2025