Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kia янги авлод Picanto кўринишларини намойиш этди

Фото:motor.ru
Жанубий Кореянинг Kia компанияси янги авлод Picanto модели ҳақида тасаввур уйғотувчи суратларни намойиш қилди. Унинг тақдимоти 2017 йил бошида бўлиб ўтади.
Аввал тахмин қилинганидек, янги «Пиканто» тўртинчи авлод Rio хэтчбеки услубида ишлаб чиқилади. Компакт-кар «спортча» ташқи кўриниши, энсиз радиатор қафаси, янги оптика ва бампер, узайтирилган патрубок билан ажралиб туради.
Picanto салони ҳам янги «Рио» услубида. У кўпфункцияли рул чамбарагига эга бўлади, приборлар панелидаги «циферблат»лар ўртасида қўшимча ахборот экрани ўрнатилади. Бундан ташқари, мультимедиа мажмуасида катта сенсорли дисплей пайдо бўлади.
Унинг моторлар қаторини 1 литр ҳажмли, 3 цилиндрли кучайтирилган двигатель ҳамда атмосферали агрегатлар ташкил этади.
Тахмин қилинишича, янги «Пиканто» ҳозиргисидан фарқли равишда беш эшикли кузов билан таклиф этиладиган кўринади. Компания унинг уч эшикли намунасидан воз кечиши мумкин.
Мавзуга оид

15:00
Kia Ўзбекистон бозорида етакчилардан: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

15:00 / 27.06.2025
“Kia Go!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

15:52 / 23.06.2025
Иккиламчи автомобил бозори: Chevrolet ва Kia автомобиллари арзонлашди, BYD моделлари қимматлашди

17:00 / 07.03.2025