Дунёнинг икки кучли теннисчиси кўприкда теннис ўйнашди

Айни вақтда биринчи рақамли теннисчи Энди Маррей ва испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Абу-Дабидаги кўргазма мусобақаси арафасида Абу-Дабидаги Ал-Марьян оролидаги кўприкда теннис ўйнашди.
29 декабрда бу ерда “Mubadala Tennis Championship” мусобақаси бошланади. У 31 декабргача давом этади. Мусобақанинг биринчи даврасида Рафаэль Надаль яримфиналга чиқиш учун Томаш Бердихга қарши кортга чиқади. Британиялик теннисчи Энди Маррей эса яримфиналда Давид Гоффен - Жо-Уилфрид Тоснга жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Маррей ва Надаль мусобақага бағишланган промо-тадбирда иштирок этиб, сўнгра матбуот билан суҳбат қуришган.
"Мен Абу-Дабига яна қайтганимдан хурсандман. Мен бу ерга кўп йиллар давомида келганман ва мавсум мен учун айнан шу ердан бошланиши ажойибдир. Бу мен учун яхши тажриба бўлади. Мавсумлар ўртасида мен Майамида тайёрландим. Мен мавсумни биринчи рақамли теннисчи мақомида якунлаш учун ўтган мавсумда кўп ишладим", деб айтди Маррей интервьюда.
"Абу-Дабига яна қайтиш ажойибдир. Мен энди яхши даражада ўйнай оламан. Менда бу мусобақада ғалабалар ҳақида яхши хотиралар қолган", деб айтган Надаль.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўртачирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди
Жамият | 17:57
-
Тошкентда бош режага зид учта йирик лойиҳа тақдим этилди
Ўзбекистон | 17:43
-
АҚШ элчихонаси: Таълим визаларига талабгор ўзбекистонликларнинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари очиқ бўлиши керак
Жаҳон | 15:04
-
ТМК – Ўзбекистонни критик минераллар глобал бозорида трендга чиқармоқда
Ўзбекистон | 15:00
Мавзуга оид

22:12 / 15.01.2025
Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи якунланди

14:06 / 14.01.2025
Президент мактаби ўқувчилари Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги мукофотни қўлга киритди

22:42 / 30.07.2024
Тошкентда Wizz Air авиакомпанияси рейси 17 соатга кечиктирилди

16:57 / 09.12.2023