Анқара Трампдан суриялик курдларни қўллаб-қувватлаш тўхтатилишини кутмоқда

Фото: RIA
Анқара АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятидан суриялик курдларнинг ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни кутмоқда. Улар Анқара томонидан Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчи партияси билан алоқадор террорчилик ташкилоти деб ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли маълум қилди.
"Мен президент Трампнинг янги маъмурияти эски раҳбариятнинг Туркияга нисбатан хатоларини такрорлашига ишонмайман. Биз АҚШдан Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркияга берилиши, YPG террорчилик ташкилоти билан ҳамкорлик эса тўхтатилишини кутмоқдамиз", - деди Чавушўғли Анқарада хорижлик элчилар олдида чиқиш қилиб.
Аввалроқ Анқара АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятини YPG’га қурол-яроғ етказиб берилиши туфайли бир неча бор танқид қилганди. Америкаликлар суриялик курдларни ИШИД билан курашда ўз иттифоқдоши деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

14:42 / 21.06.2025
Ўн минглаб бедарак йўқолган сурияликнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда

11:20 / 21.06.2025
АҚШда университетларга тадқиқот учун тўловлар камайтирилиши блокланди

00:40 / 21.06.2025