Абдулазиз Камилов БААнинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

2017 йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликларининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида БАА гуманитар миссияси вакилларининг фожиавий ҳалок бўлишлари муносабати билан очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
БААнинг Муваққат ишлар вакили Рошид ал-Мазруий ҳамдардлик ва далда учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди

11:02 / 16.05.2025