Gifstory: Немертина чувалчанги – Ер юзида шундай жонзотлар ҳам бор
Бу мавжудотлар ҳақиқатдан ҳам Ер юзида – сайёрамизда яшайди. Улар Protostomia оиласига мансуб бўлиб, қўрқинчли фильмлардаги чувалчангларни эслатади. Уларнинг деярли ташқи аъзолари йўқ. Шу билан бирга, улар катта миқдорда суюқлик ажратади. Баъзан улар егулигини овлаш учун ич қисмини ташқарига чиқара олади.
Бундан ташқари, уларнинг қурбонлари махсус ёпишқоқ тўрдан қўрқишлари керак. Шундай қилиб, танишинг — немертиналар.
"Википедия"га кўра, фанга узунлиги 54 метргача борадиган немертиналар маълум. Ушбу GIF сурат эълон қилинган Reddit.com портали фойдаланувчилари эса, бундай қўрқинчли мавжудот атиги битта бўлгани ва у аллақачон нариги дунёга равона бўлганига умид билдиришган.

Мавзуга оид

22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди

19:24 / 24.09.2024
АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди

15:52 / 11.03.2021
Ўзбекистондаги илк хусусий банк асосчиси чувалчанг боқувчилар бирлашмасини тузди

17:15 / 11.06.2017