Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги автоҳалокатда 6 киши ҳалок бўлди
Таиландда мактаб автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 6 киши ҳалок бўлди, ўнлаб йўловчилар турли оғирликдаги жароҳатлар олдилар.
Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, ҳайдовчи қояли йўлда автобусни бошқара олмаган ва бунинг натижасида автобус катта тезликда йўлдан чиқиб кетиб, 20 метрлик жарликка тушиб кетган. Автобусда 40 дан кўпроқ йўловчи – юқори синфлар ўқувчилари ва ўқитувчилар бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар ўқувчи ва 4 нафар ўқитувчи бор, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
Ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Мавзуга оид

19:34 / 06.07.2025
Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалди

18:14 / 01.07.2025
Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимдан четлатди

23:58 / 30.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида 3 нафар қизни фоҳишалик учун Таиландга юборишга уринган аёл ушланди

11:40 / 20.06.2025