Жанубий Корея КХДР билан муносабатларда савдо эмбаргосини кенгайтирди
Жанубий Корея КХДР билан муносабатларда ушбу мамлакат ўтган йили ядровий синовлар ўтказганидан кейин жорий этилган савдо эмбаргосини (чет эл моллларини мамлакатга келтириш ёки мамлакатдан чиқаришни давлат томонидан тақиқлаб қўйиш - таҳр.) кенгайтирди. Бу ҳақда 8 март куни мамлакат ҳукумати эълон қилган.
«Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги Шимолий Кореяга етказилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини икки баробар кенгайтирди», дея қайд этилган хабарда. Хусусан, авиация ва ракета саноати, шунингдек ядро энергетикаси саноатида қўлланадиган ашёлар рўйхатга киритилган.
«Бу рўйхат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга ядровий синов ўтказгани учун қўллаган санкцияларига мос келади», дея қайд этилган хабарда.
Ўтган йилда КХДР БМТ резолюциясини бузган ҳолда икки марта ер ости атом бомбасини портлатиб, 20дан ортиқ баллистик ракета синовини ўтказганди.
Мавзуга оид

20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди

19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди

17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди

18:47 / 08.05.2025