Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тибетда қор бўрони туфайли 4 мингдан ортиқ қўй ҳалок бўлди

Фото: AP
Хитойнинг Тибет мухтор ўлкасида кучли қор бўрони туфайли 4 мингдан ортиқ қўтос ва қўй ҳалок бўлди, деб ёзмоқда China Daily газетаси маҳаллий маъмуриятга асосан.
Маъмурият маълумотига кўра, қор бўрони бир неча кун давом этган ҳамда якшанба куни куннинг иккинчи ярмида тўхтаган. Унинг оқибатида Шигадзе шаҳар уездидаги ҳайвонлар ҳалок бўлган. Шу билан бирга, қайд этилишича, маҳаллий аҳоли вакиллари қурбон бўлмаган.
Ҳокимият вакилларининг хабар беришича, ноқулай об-ҳаво туфайли алоқа линиялари иши қисман бузилган, бир неча йўллар ёпилган.
Мавзуга оид

10:19
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025