Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй: Британия Европа мамлакатлари иттифоқчиси бўлиб қолишни истайди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг баёнот беришича, Бирлашган қироллик Германия билан ҳамкорлик муносабатларини қадрлайди ҳамда бошқа Европа мамлакатларининг иттифоқчиси бўлиб қолишни истайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
«Биз мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ва ушбу узоқ дўстликни жуда қадрлаймиз», — деб ёзган Тереза Мэй Frankfurter Allgemeine Zeitung нашрида эълон қилинган мақоласида Германияга мурожаат қилар экан.
Мэйнинг таъкидлашича, Британия «Германия ва қитъадаги бошқа давлатларнинг зарур ҳамкори ва дўсти бўлиб қолишни хоҳлайди».
Унинг сўзларига кўра, бизнес учун кераксиз тўсиқлар Британияга ҳам Германияга ҳам «зарар келтиради».
Мавзуга оид

12:02
ЕИ комиссияси Украинага 100 млрд евро ажратишни таклиф қилмоқда

10:03 / 16.07.2025
ЕИнинг янги санкциялари Россия нефти нархини 15 фоизга тушириши мумкин

09:51 / 16.07.2025
ЕИ кенгаши Россияга қарши 18-санкция пакетини қабул қила олмади

07:20 / 16.07.2025