Норвегия пойтахтида портлаш содир этишга уриниш бўлди

Норвегия пойтахти Осло шаҳри марказидаги Грёнланн туманига портловчи қурилма ўрнатилди. Сапёрлар бу шубҳали қурилмани зарарсизлантиришга эришган.
Associated Press нашри полиция бошлиғи Видар Педерсенга асосланиб хабар беришича, портловчи қурилмани ўрнатишда гумон қилинган шахс қўлга олинган. Аммо унинг шахси ҳақида маълум қилинмади.
Аниқланган қурилма «вайронкор салоҳият»га эга бўлмаган. Аммо ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган ва ҳудуддаги ресторанлар ҳамда бошқа муассасалар ёпилиб, одамлар эвакуация қилинган.
Мавзуга оид

16:03 / 17.05.2025
Ўзбекистон элчиси Норвегия қиролига ишонч ёрлиғини топширди

20:44 / 02.05.2025
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

22:17 / 29.04.2025
Шпицберген архипелагидаги ер майдони 300 млн еврога сотилиши мумкин

16:49 / 15.02.2025