Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Ўғри ўғирлик қилганидан сўнг тасодифан полиция бўлинмасига кириб қолди

Хитойда ўғри ўғирлик қилганидан кейин қочиш пайтида тасодифан полиция бўлинмасига кириб қолди. Шэньчжэнь шаҳридаги камералардан олинган видеотасвирларда эркак светофорнинг яшил чироғини кутаётган аёлдан мобил телефонини ўмаргани тасвирланган. Ўғри қочишга тушди, бироқ йўлнинг қатнов қисмидан чопиб ўтиб, полиция бўлинмаси ҳудудига кириб қолган. Эркак қаерга чопиб кирганини тушунгач, тўхтаб қолди, шундан сўнг уни ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари қўлга олди.
Полициянинг Конг исмли зобити айтишича, ўғри бўлинмага чопиб кирганида, у бутунлай тушкун кайфиятга тушиб қолган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакилининг таъкидлашича, одатда жиноятчилар жуда айёр бўлишади, бироқ “у ўғирликдан сўнг, тўғридан-тўғри полиция бўлинмасига чопиб келди”.

Мавзуга оид

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025
Хитой ва Ўзбекистон контейнер ташувлари бўйича қўшма корхона ташкил этди

22:15 / 10.07.2025