Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсониятнинг қачон юлдузларга етиши маълум қилинди

Фото: Flickr
Қуёш тизимини тадқиқ қилиш билан шуғулланувчи Макс Планк Институти физиги Рене Хеллер инсониятнинг қачон энг яқин юлдузларга етишиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Тадқиқот ҳақида "Лента.ру" хабар берди.
Манбага кўра, инсоният тахминан яқин юз йилдан кейин энг яқин ўн юлдузга етиши мумкин экан. Хеллернинг прогнози яқин 45 йилда Ерда 0,2 ёруғлик тезлигида ҳаракатланувчи космик қурилмаларни яратилишига оид тахминларга асосланган. Экспертнинг сўзларига кўра, инсониятнинг бундай тезликка эришиши эҳтимоли юқори.
Хеллер 200 йиллик тарихий маълумотларни таҳлил қилиб чиқди - уларга кўра, инсон томонидан яратилган транспорт воситалари (паравозлардан то Voyager 1 станциясигача) тезлигининг ўсиши аввалги тахминларга нисбатан тезроқ (йилига ўртача 4,72 фоиз) рўй бераётганини кўрсатган.
Мавзуга оид

10:37 / 12.06.2025
Дунёдаги можаролар сони 1946 йилдан бери энг юқори кўрсаткичга етди

18:47 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди

13:18 / 12.05.2025
Ўзбекистонда тадқиқотлар учун ялпи харажатлар 4,5 трлн сўмни ташкил этди

18:43 / 08.05.2025