Хитойда дунёдаги энг тез лифт ишга туширилди
Хитойнинг Гуанчжоу шаҳридаги CTF Finance Center молия маркази биносида дунёдаги энг тез лифт ишлай бошлади. Ўта тез ҳаракатланувчи лифт япон компанияси томондан яратилган ва юқорига соатига 75,6 км тезлик билан кўтарила олади. Лифт баландлиги 530 метрни ташкил қиладиган молия маркази биносининг томига 25 сонияда кўтарила олади.
Бу астромоник тезлик синов вақтида қайд этилди. Лифт амалиётда қўлланганда бироз секинроқ – 72 км/соат тезлик билан кўтарилади. Бу кўрсаткич ҳам рекорд ҳисобланади. Daily Mail нашрининг маълум қилишича, шу вақтгача дунёдаги энг тез лифт Шанхайда ўрнатилган бўлиб, 69 км/соат тезлик билан ҳааркатланган.
Гуанчжоудаги лифт тушаётганда икки баробар секинроқ ҳаракатланади: у 36 км/соат тезлик билан 1-қаватга бир дақиқада тушади.
Мавзуга оид

09:55 / 20.05.2025
Эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади

18:07 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда

09:32 / 01.04.2025
Тошкентда лифт ичида қулфланиб қолган бола қутқарилди

16:46 / 12.03.2025