Сеулнинг университетларидан бирида портлаш юз берди

Фото: Reuters
Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг ғарбий қисмида жойлашган Йонсей университетида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида университет профессори жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги.
Полицияда маълум қилинишича, қути ичига жойлаштирилган портловчи модда олий таълим муассасасининг муҳандислик факультети биносида ишловчи профессор хонасида портлаган.
Профессорнинг айтишича, у эшик тутқичида осилиб турган сумкада қути топиб олган. "Мен қутини очганимда, у тўсатдан портлаб кетди", деб айтган профессор. Оқибатда эркак куйиш жароҳатлари олган ва шифохонага етказилган.
Воқеа жойига полициянинг махсус бўлинмалари юборилган, университет қуршаб олинган. Полиция теракт версиясини истисно қилмаяпти.
Мавзуга оид

09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда

15:26 / 29.04.2025