Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"ПСЖ" дарвозабони Италия жамоасига ўтди

Италиянинг "Торино" клуби расмий сайтида "ПСЖ" дарвозабони Сальваторе Сиригунинг клубга ўтганини эълон қилди. Италия клуби 30 ёшли дарвозабоннинг трансфери тафсилотлари ва шартномаси муддатини ошкор қилмаган.
"Бу жамоанинг бир қисми бўлишдан мамнунман. Мен "Торино"ни танлаганимнинг боиси, клуб менга тегишли эътибор қаратди ва мен бу ерда охирги йиллар давомида қурилаётган лойиҳани кўрдим. Президент ва клуб менга ўзимни улар учун муҳим деб ҳис қилишимга имкон бердилар", деб айтган Сиригу.
Аввалроқ матбуотда италиялик янги клубида 3 йиллик шартнома бўйича йилига 1,2 млн евро маош олиши маълум қилинганди. Жорий мавсумда Сиригу ижара асосида "Севилья" ва "Осасуна" дарвозаларини ҳимоя қилган.
Мавзуга оид

02:13
«Челси» финалда даҳшатли «ПСЖ»ни йирик ҳисобда енгди

17:41 / 13.07.2025
Ёзнинг асосий ўйини: «ПСЖ» ва «Челси» клублар мундиали финалида тўқнашади

08:07 / 10.07.2025
«ПСЖ» «Реал»га ҳам ҳеч қандай имкон қолдирмади

09:30 / 06.07.2025