Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳожирлар учун энг қулай шароитларга эга давлатлар маълум қилинди

Фото: tourland.com
Муҳожирларнинг истиқомат қилиши учун энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди. Бу кўрсаткич бўйича Швеция биринчи ўринни эгаллаб, Канада ҳамда Швейцарияни ортда қолдирди.
Муҳожирлар масаласи сўнгги пайтларда катта можароларга сабаб бўлган АҚШ эса 2017 йилда еттинчи ўринга лойиқ топилди. Қўшма Штатлар юқори позицияларни Австралия, Германия ва Норвегияга бой берди. Ўтган йили АҚШ ушбу рўйхатда тўртинчи ўринни эгаллаганди.
Рейтинг U.S. News сайтида эълон қилинди, тадқиқотда эса бутун дунё бўйлаб тахминан 21 минг киши иштирок этди.
Респондентлар “иқтисодий барқарорлик”, "яхши меҳнат бозори", "адолатли даромад" ва "мен яшашни истаган жой" каби мезонлар бўйича давлатлар номини айтишган. Шунингдек, мутахассислар мамлакат аҳолисидаги муҳожирлар фоизи, пул маблағларига эга муҳожирлар сони ва ушбу мавзу бўйича статистик маълумотларни ҳисобга олишди.
Тадқиқот Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг июнь ойи ҳисоботига бағишланди.
Мавзуга оид

07:46 / 07.07.2025
Ўзбекистон ва Швеция меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро битим тузиши мумкин

13:47 / 28.06.2025
Ўзбекистон онкологик касалликларга қарши курашишда Швеция билан ҳамкорлик қилади

10:33 / 25.06.2025
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида миграция соҳасида келишув имзоланди

22:32 / 06.06.2025