Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Майамида отишма туфайли савдо маркази эвакуация қилинди
Американинг Майами шаҳрида Dolphin Mail савдо марказидаги кишилар полицияга отишма юз бергани ҳақида хабар келиб тушгани сабаб эвакуация қилинди. Бу ҳақда NBC Miami телеканали хабар бермоқда.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ўқ товушларини эшитишган. Ҳодиса жойига ўнлаб полициячилар етиб келди.
Телеканалнинг таъкидлашича, полиция ходимлари савдо марказида мерган борлигига ишонмаётганликлари, бироқ “ҳодисани худди у ўша ерда бордек, каби кўраётганликлари” ҳақида маълум қилишган.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.
Мавзуга оид

22:21 / 07.07.2025
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

18:15 / 03.07.2025
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди

19:06 / 21.06.2025
Эрондан 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди

19:34 / 10.06.2025