Роберто Карлос қамалиши мумкин

Футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос қамалиши мумкин, деб хабар қилмоқда RT.
Efe нашрининг тарқатган маълумотига кўра, Рио-де-Жанейро шаҳри адлия департаменти бразилияликни уч ойга қамоққа олишни талаб қилган.
Таъкидланишича, бундай қарорга Карлоснинг икки фарзанди онаси Барбара Тулерга алиментлар бўйича қарздорлиги сабаб бўлган.
44 ёшли бразилиялик уч ой давомида керакли маблағларни ўтказмаган ва тахминан 20 минг долларлик қарзга эга.
Хабар қилинишича, Роберто Карлос судда ҳозирги пайтда қарзни тўлай олмаслиги, сабаби молиявий муаммолар гирдобида эканини маълум қилган.
Мавзуга оид

20:20
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди

10:40 / 05.05.2025