IFA 2017: Panasonic шаффоф OLED-телевизор’ни тақдим этди

Фото: iguides.ru
Panasonic Берлиндаги IFA 2017’да бутунлай шаффоф OLED-экранни намойиш этди. Функционал қурилма прототипи телевизорлар бир неча йилдан сўнг қандай кўринишда бўлишини англатмоқда.
Пультдаги бир тугмачани босиш билан хонада жойлашган шкафдаги ойнали витрина 4К кенгликка эга OLED TV’га айланади – Panasonic стендидаги нусха замонавий “шаффоф экран” технологияси қандай имкониятларни таклиф этишини кўрсатиб берди. Шу билан бирга, Panasonic технологияни кўплаб кишилар йиғиладиган жойларда қўллаш бўйича режаларга ҳам эга.
«Аввалги IFA’да биз интеллектуал «шаффоф экран»нинг бошланғич нусхасини кўрсатгандик, - дейди Panasonic PR-хизматининг Германиядаги раҳбари. – Янги прототип 4K кенглик ва OLED технологиясига эга». Ҳозирга қадар бозорга шаффоф OLED-телевизорнинг қачон чиқиши ҳақида маълумот йўқ, модель Panasonic технология устида қандай жадаллик билан иш олиб бораётганини кўрсатмоқда. Бугун у шундай кўринишда:
Технологиядан фойдаланишнинг бошқа сценарийлари орасида интерактив реклама усуллари ҳам бор – витриналар ёки дўконлардаги шишали эшиклар.

Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:19 / 13.08.2018
Panasonic «пойабзал учун дезодорант» яратди

14:57 / 04.09.2017
Panasonic эгасининг ёнига келувчи «ақлли» музлатгични намойиш этди

19:53 / 11.08.2017
Японияда ногиронларга мўлжалланган Panasonic аравачалари синовлари бошланди

15:50 / 12.03.2017