Ўзбекистон | 12:09 / 06.06.2025
1060
1 дақиқада ўқилади

ННТ хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади

Адлия вазирининг «Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди. 

Фото: Getty images

Аниқлаштирилишича, ННТ фаолияти билан боғлиқ ННТ вакилларининг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этиш ҳам ННТнинг тадбири ҳисобланади.

Бундан буён бундай ташрифни ташкил этишда ННТ камида 7 кун олдин тегишли адлия органини хабардор қилиши керак.

Хабарномада қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак: 

• сафар мақсади;
• учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил;
• ташрифни ташкил этиш учун асос бўлган ҳужжат;
• ташрифни молиялаштириш манбалари (тури кўрсатилган ҳолда) ва бошқалар.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.25 йилдан кучга киради.

Мавзуга оид