Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезия мьянмалик мусулмонларга 34 тонна гуманитар ёрдам юборди
Индонезия Бангладешга 34 тонна инсонпарварлик ёрдамлари ортилган 4 самолётни юборди. Улар Мьянмадан ушбу мамлакатга қочиб ўтган роҳингя мусулмонларига тақдим этилади, деб хабар бермоқда Associated Press.
Шу билан бирга, Индонезия президенти Жоко Видодо роҳингя мусулмонларига қарши зўравонликларга барҳам беришга чақириб, қочқинларга сезиларли инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ваъда берди.
Видодо матбуот котибининг сўзларига кўра, самолётлар бортида гуруч, тезпишар овқатлар, чайлалар ва иссиқ кўрпалар бор.
Аввалроқ, БАА мьянмалик мусулмон қочқинларга 700 минг доллардан ортиқ қийматдаги гуманитар ёрдам юборгани айтилганди.
Мавзуга оид

07:27 / 09.07.2025
Еврокомиссия: ҲАМАС Ғазода гуманитар ёрдамни тортиб олаётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ

22:49 / 07.07.2025
Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

18:00 / 26.06.2025
Тошкент – Бали йўналишида биринчи тўғридан тўғри рейс амалга оширилди

15:45 / 19.06.2025