Лас-Вегасда отишма уюштирган қотилга тегишли 40дан ортиқ қурол топилган

© REUTERS / Las Vegas Sun/Steve Marcus
Лас-Вегасда отишма уюштириб, 59 кишининг ҳаётига зомин бўлган Стивен Пэддок 40дан ортиқ қуролдан фойдаланган, деган полиция вакили матбуот анжуманида.
«Биз Mandalay Bay меҳмонхонасида 23та ўқотар қурол топдик, қотилнинг Невада штати Мескит шаҳридаги уйида яна 19та қурол топилган», — деган полиция вакили.
Вакилнинг қўшимча қилишича, тергов ҳануз 64 ёшли Пэддокни ягона жиноятчи деб ҳисоблайди ва унинг бир ўзи ҳаракат қилган, деб билади.
«Биз оммавий ахборот воситалари орқали тарқалаётган турли миш-мишлардан хабардормиз, лекин бу миш-мишларни тасдиқловчи бирорта ахборотга эга эмасмиз», — деган полиция зобити.
Отишма Лас-Вегас аэропорти ва Mandalay Bay казино-меҳмонхонаси оралиғида бўлиб ўтаётган мусиқий фестивал чоғида рўй берган. Ўқлар меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб узилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, отишма натижасида 59 киши ҳалок бўлган, 500дан зиёд киши жароҳатланган. Ўша пайтда очиқ осмон остида ўтаётган концертни ўн минглаб киши томоша қилиб турганди. Бу ўқотар қурол билан ўлдирилган инсонлар сони бўйича АҚШ тарихидаги энг йирик қонли воқеа бўлди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

20:12 / 22.05.2025
МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди

20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди

19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди

23:41 / 17.04.2025