Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Бола ҳозирда Морзе алифбосини ўрганмоқда, у юнон алифбосини билади ва шахмат ўйнай олади. Mensa клубига аъзо бўлиш учун IQ даражаси камида 132 бўлиши керак.

Фото: Daily Star
Буюк Британияда яшовчи Жозеф Ҳаррис-Бертилл 2 ёшу 182 кунлигида Mensa — IQ даражаси юқори бўлган инсонлар халқаро клубининг энг ёш аъзосига айланди, деб хабар беради Daily Star.
Mensa клубига аъзо бўлиш учун IQ даражаси камида 132 бўлиши керак, сайёрадаги инсонларнинг фақат 2 фоизи шундай кўрсаткичга эга.
Икки ёшли Жозеф Ҳаррис-Бертилл рекорд даражадаги IQ кўрсаткичига эга бўлиб, ўз ёши учун ғайриоддий қобилиятларни намоён қилмоқда — у Морзе алифбосини ўрганяпти, юнон алифбосини билади ва шахмат ўйнайди.
Боланинг ота-онаси унинг билимлари тенгдошларига нисбатан анча устун эканини пайқаб, бу ҳолатни ўрганиб чиққанидан кейин Mensa — юқори интеллект эгалари жамиятига мурожаат қилган.
«Мен интернетдан ҳар қандай қўшимча қўллаб-қувватловни қидирдим ва Mensa юқори қобилиятга эга болалар учун ресурс ҳамда аъзолик таклиф қилишини кўриб қолдим», — дейди Роуз Ҳаррис-Бертилл.
Боланинг ота-онасига кўра, Жозеф етти ойлигидаёқ биринчи сўзини айтган 1 ёш 9 ойлигида эса биринчи китобини ўқиган.
Кичик даҳонинг ота-онаси олимлар бўлиб, улар Сент-Эндрюс университетида ишлайди: отаси Девид — катта ўқитувчи, онаси Роуз эса шу университетнинг фахрий катта ўқитувчиси.
Жозефнинг қизиқиш доираси кенгайишда давом этмоқда. Ота-онасининг айтишича, у эндиликда даврий жадвалга қизиқиб қолган. Шунингдек, янги сўзлар ва мураккаб атамаларни ўрганишга ҳам иштиёқи катта.
«Ҳар бир инсон бутун ҳаёти давомида мос рағбат ва тушунишга муҳтож. Афсуски, иқтидорли ўқувчиларнинг ноёб истеъдодлари кўпинча улар учун мўлжалланмаган муҳитга мослашишга мажбур қиладиган босим туфайли йўққа чиқарилиши мумкин», — дейди боланинг онаси.
Мавзуга оид

16:51 / 06.01.2025
Ўзбекистон ақл даражаси рейтингида юқорилади

18:53 / 26.02.2024
IQ даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги тузилди

16:50 / 25.07.2023
IQ даражаси билан Эйнштейн ва Ҳокингни ҳам ортда қолдирган 11 ёшли вундеркинд

14:23 / 30.10.2022