Эстония пойтахтида қора ёмғир ёғди

Фото: uanewsnetwork.com
Эстония пойтахти Таллинда «Офелия» довули мамлакатга Португалиядан ёнғинлардан тутун ва қурумини, шунингдек, Саҳройи кабирдан чанг олиб келгани туфайли қора ёмғир кузатилди. Бу ҳақда ERR радиоси хабар бермоқда.
«Биз сунъий йўлдошлардан олинган фотосуратларни кўрдик, шунингдек, Финляндия метеохизмати ҳам бизга Португалиядаги ёнғинлардан тутун ва қурум, Саҳройи кабирдан эса қисман чанг келганини тасдиқлади», - дея хабар берди синоптик Тайми Пальяк.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, рўй берган ҳодиса вақтинчалик ҳолатдир. Айни дамда ҳавонинг кимёвий таркиби ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид

13:35 / 06.06.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир 44 кишининг ҳаётига зомин бўлди

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:30 / 13.04.2025