"LIFESTYLE" журнали Ўзбекистондаги зиёрат тур таассуротлари ҳақида

Фото: KUN.UZ
Индонезияда нашр қилинадиган ойлик "LIFESTYLE" журнали октябрь сонида Ўзбекистон туризм имкониятлари, урф-одатлари ва тарихий шаҳарларига бағишланган мақола нашр қилинди. Бу ҳақда Uzbektourism ахборот хизмати хабар берган.
Ушбу нуфузли журналнинг 3 ходими жорий йилнинг июль ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган Индонезия ва Малайзия сайёҳлари учун бошланган «Зиёрат тур» чартер рейси орқали юртимизда меҳмон бўлишган эди. Уларнинг сафар таассуротлари ва фотоматериаллари ана шу мақолада акс этган.
“LIFESTYLE” журнали Индонезиянинг ўзида 50000 нусхада чоп этилибгина қолмай, Малайзияда 48000, Сингапурда 17 минг ва Ҳонконгда 20000дан ортиқ нусхада чиқарилади. Журнал асосан катта тижорат компаниялари, туризм ташкилотлари ва офислар орасида доимий обуна ташкил этилган. Эътиборли тарафи шундаки, у Индонезиянинг миллий авиакомпанияси GARUDA Indonesia самолёт бортида ҳам жойлаштирилади.
Мавзуга оид

14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин

15:48 / 03.02.2025
Ўзбекистонлик йигит Spark’да Европага сафар қилди

15:42 / 28.01.2025
BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди

14:42 / 11.11.2024