Россиянинг Шпицбергенда йўқолган Ми-8 вертолёти бўлаклари топилди

Фото: ИТАР-ТАСС
Россиянинг 26 октябрда Шпицберген архипелагидаги Баренцбург посёлкаси яқинида йўқолиб қолган Ми-8 вертолёти бўлаклари денгизда, 200 метр чуқурликда аниқланди. Бу ҳақда Шимолий Норвегия қутқарув хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Вертолёт бортида 8 киши бўлган. У "Конверс Авиа" компаниясига тегишли бўлган.
Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти маълумотларига кўра, вертолётда илмий гуруҳ гидрологик кузатувлар ва экологик тадқиқот дастури доирасида намуналар олиб Пирамида посёлкасидан Баренцбургга қайтаётган бўлган.
Таъкидланишича, энди қидирув ишларининг кейинги босқичи – ҳалок бўлганларни излашга ўтилади.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025