Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йоахим Лёв ЖЧ-2018 фаворитларини айтди

Фото: РИА Новости
Футбол бўйича Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёвнинг маълум қилишича, жамоа учун Россиядаги Жаҳон чемпионати-2018да фаворит мақоми муаммо туғдирмайди.
«Бизни ҳар бир мусобақадан аввал фаворит деб ҳисоблашади, шунинг учун бунга кўникиб қолдик, бу муаммо эмас, биз бу борада асабийлашмаймиз. Ҳа, биз фаворитмиз, бироқ бундай жамоалар кўп - Испания, Аргентина, Бразилия, Франция», - дея Лёвнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, гуруҳдаги бош рақобатчи Мексика терма жамоаси саналади.
«Бу жаҳондаги энг яхши терма жамоалардан бири. Ҳа, биз уларни Конфедерациялар кубогида мағлубиятга учратдик, бироқ ўшанда тезкор иккита гол уришнинг уддасидан чиққандик. Энди эса умуман бошқача ўйин бўлади», - дея айтиб ўтди мураббий.
Маълумот учун, Германия терма жамоасига F гуруҳида Швеция ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам қаршилик кўрсатади.
Мавзуга оид

13:45 / 08.07.2025
Латвия Германиянинг ЕИ ва НАТОдаги роли кучайганини олқишлади

09:14 / 08.07.2025
Кличко Германия канцлерини Украинага TAURUS ракеталарини беришга чақирди

15:57 / 07.07.2025
Германия президенти: Литвани ўз эркинлигини ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлаймиз

15:38 / 07.07.2025