Видео: Саакашвилининг озод этилиши

Интернетда Михаил Саакашвили Украина Хавфсизлик хизмати автомобилидан қутқариб олиниши тасвирланган видео пайдо бўлди. Фаоллар Одессанинг собиқ губернатори олиб кетилаётган микроавтобусни тўхтатишган ва унинг эшикларини синдириб, сиёсатчини олиб чиқишган.
Саакашвили озод этилгач, тарафдорлари қуршовида Олий Рада биноси томон ҳаракатланган, унинг мақсади президент Петро Порошенконинг импичментини талаб қилишдир.
Саакашвили бугун Киевдаги уйида жиноий ташкилот фаолиятида қатнашганликда айбланиб қўлга олинганди. Украина бош прокуратураси ушбу сиёсатчи мамлакатнинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг пулига намойишлар ўтказмоқда деган айбловни илгари сурмоқда. Собиқ губернатор бунинг барчаси ёлғон эканини айтмоқда.
Бош прокуратура Саакашвилига қидирув эълон қилган ва у таслим бўлиши учун 24 соат вақт берган. Лекин Саакашвили яширингани йўқ ва тарафдорлари билан митинглар ўтказмоқда.

Мавзуга оид

19:32 / 24.05.2025
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:12 / 24.05.2025
ОАВ Украинада 109 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади

23:03 / 23.05.2025