Жириновский «ноёб» таклиф билан чиқди

Фото: РИА "Новости"
Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский коррупция билан кураш бўйича янги ташаббусни илгари сурди. У Россияда «Ҳалол амалдор» унвонини жорий этиш таклифи билан чиқди.
Бу ҳақда Жириновский Коррупция билан кураш Халқаро кунига бағишланган Бутунроссия акцияси вақтида айтиб ўтди.
«Биз поралар олмасликларини хоҳлаймиз, ва бу билан 100 йилдан бери курашиб келмоқдамиз. Балки, «Ҳалол амалдор» унвонини жорий этиш керакдир? Мактабдаги синфда болакайдан сўрашсин: «Нега сенинг отанг ҳалол амалдор эмас, у қачон бундай унвонни олади?» Унвон йўқ бўлса – демак, отаси пора олади», - дея маълум қилди Жириновский.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 октябрь куни Жириновский навбатдаги кутилмаган таклиф билан чиққани хабар берилганди. Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский Россиянинг Чукотский ва АҚШнинг Аляска ярим оролларини кўприк ёрдамида ўзаро боғлашни таклиф қилди.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025