Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 йил аввал сирли тарзда ғойиб бўлган сув ости кемаси топилди
Папуа-Янги Гвинея таркибига кирувчи Дьюк-оф-Йорк ороллари қирғоғи яқинида 103 йил муқаддам изсиз ғойиб бўлган HMAS AE1 Австралия сув ости кемаси топилди. Бу ҳақда Австралия Мудофаа вазирлиги сайтида хабар берилган.
Сув ости кемаси қолдиқлари ўтган ҳафтада бошланган экспедиция давомида топилди. Улар тахминан 300 метрлик чуқурликда бўлган.


1914 йилнинг 14 сентябрь куни Янги Британия ороллари яқинида ғойиб бўлган сув ости кемаси бортида 35 киши бўлган.
Хабар қилинишича, сув ости кемаси экипажининг тақдири «Австралия ҳарбий тарихидаги энг сирли воқеалардан бири бўлиб қолаётганди».
Шунингдек таъкидланишича, сув ости кемасининг топилиши билан «Австралиянинг энг қадимий ҳарбий-денгиз сири очилди».
Мавзуга оид

17:42 / 07.07.2025
Австралиялик аёл қариндошларини заҳарли қўзиқорин билан ўлдирди

20:40 / 04.07.2025
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди

22:37 / 29.06.2025
Австралия Тувалу аҳолиси учун махсус иқлим визасини беради

13:43 / 11.06.2025