Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple янги авлод симсиз қулоқчинларини намойиш этди

Фото: AppleInsider
Apple компанияси AirPods симсиз қулоқчинларининг янги авлодини намойиш этди. Янги қулоқчинлар ҳозирча савдога чиққани йўқ, бироқ муҳандисларнинг маълум қилишича, аксессуарни техник жиҳатдан яхшилашнинг уддасидан чиқилган. Appleinsider сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Асосий ўзгаришлар сифат ва товуш кўлами, заряд ва автоном фаолиятида рўй берган. Девайс ўзининг аввалги дизайнини сақлаб қолган, лекин вақт жиҳатидан узоқроқ ишлайдиган бўлган. Аккумулятор сиғими беш соатгача оширилган. Янги версиядаги қулоқчинлар релизининг аниқ санаси ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.
Маълумотларга кўра, AirPods фойдаланувчиларининг 98 фоизи ўз харидидан жуда мамнун. Статистика Apple янги маҳсулоти мижозлар эҳтиёжини қониқтириши бўйича рекорд кўрсаткичларни қайд этган.
Мавзуга оид

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025