Эрон Ироқ Курдистони билан чегарани очди

Фото: РИА "Новости"
Эрон ҳукумати Ироқ Курдистони билан октябрь ойида ёпиб қўйилган чегара ўтказиш пунктларини очди. Бу ҳақда ISNA агентлиги Арбилдаги Эрон консуллигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
"Ироқ ҳукумати билан маслаҳатлашувлардан сўнг, Парвизхон ва Тамарчиндаги Ироқ Курдистони билан чегара сешанба куни очилди, улар 25 сентябрь кунги минтақа мустақиллиги бўйича референдумдан кейин ёпиб қўйилганди", - дейилади баёнотда.
Ироқ ТИВ 2017 йилнинг 15 октябрь куни Эрон Бағдод расмий ҳукумати илтимосига кўра, Ироқ Курдистони билан чегарани ёпиб қўйгани ҳақида маълум қилганди. Кейинчалик Башмак туманидаги ўтказиш нуқтаси очилди.
Мавзуга оид

17:45 / 09.06.2025
Эрондаги 25 шаҳарда итларни кўчада сайр қилдириш тақиқланди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

13:02 / 06.06.2025
Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

19:55 / 05.06.2025