Кучли шамол поездни ағдариб юборди (видео)

Фото: REUTERS / Stefan Wermuth
Интернетда Швейцарияда кучли шамол сабабли поезднинг рельслардан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетгани видеоси тарқалди.
Воқеа 3 январда Ленк шаҳри ёнида, Берн кантонида юз берган. Видеода кучли шамол туфайли йўловчи поездининг биринчи вагони ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Поезд ағдарилгач, яна бир неча метрга суриб кетилган. Воқеа оқибатида 8 киши жароҳат олган.
Ўша куни Швейцарияга “Бурглинд” қишки бўрони ёпирилган. Шамол тезлиги 200 км/соатгача етган. Ёмон об-ҳаво шароити туфайли мамлакатнинг баъзи ҳудудларида автомобиль ва темир йўл алоқаси тўхтаб қолган, бир неча ўнлаб авиарейслар бекор қилинган ва бошқа санага кўчирилган. Деярли 100 минг хонадон электр таъминотисиз қолиб кетган.

Мавзуга оид

15:50 / 30.05.2025
Муз кўчкиси Алп тоғларидаги қишлоқни яксон қилди. Табиий офатдан олдинги ва кейинги суратлар

18:47 / 28.05.2025
Швейцария 71 та Leopard танкининг Германияга сотилишига рухсат берди

14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади

01:40 / 15.05.2025