Эстрада хонандалари Ўзбекистон ички туризмини тарғиб қилишга ҳисса қўшишади
2018 йилдан бошлаб "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси томонидан ҳар ойнинг учинчи сешанбаси эстрада хонандалари учун "Театр ва туризм куни" деб эълон қилинди. Бу ҳақда 9 январь куни муассасанинг матбуот анжуманида иштирок этган Кun.uz мухбири хабар беради.
"Эндиликда эстрада вакиллари ҳар ойнинг учинчи сешанбасида "Театр ва туризм" кунини ўтказишади. Мақсад - республикамизнинг ҳар бир бурчагидаги театр масканларининг фаолияти билан яқинроқ танишиш ва маданий ҳордиқ олиш. Шунингдек, бу сафарлар Ўзбекистон ички туризмини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Санъаткорлар юртимизнинг биз билган ва билмаган қадамжоларини зиёрат қилиб, бевосита ички туризм соҳаси ривожланишини тарғиб қилишади", дейди "Ўзбекконцерт" раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров.
"Театр ва туризм" кунини ташкил этиш учун сарфланадиган барча харажатлари "Ўзбекконцерт" ДМ томонидан қопланади.
Мавзуга оид

21:18 / 18.06.2025
Исроил сайёҳларга мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш имконини яратди

12:32 / 16.06.2025
Европа жанубида оммавий туризмга қарши митинглар ўтказилди

13:35 / 11.06.2025
Ўзбекистонда июн охиридан ички авиақатновлар сони кўпаяди

08:20 / 09.06.2025