Республика банк кенгаши тугатилди
Президентнинг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон Фармони билан Марказий банк фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилган.
Фармонга кўра Марказий банк фаолиятининг стратегик мақсадли йўналишлари деб қуйидагилар белгиланди:
- нархлар барқарорлиги;
- банк тизими барқарорлиги ва ривожланиши;
- тўлов тизими барқарорлиги ва ривожланиши.
Марказий банкнинг Банк назорати ва Кредит қўмиталари, Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ташкил этилди.
Қуйидаги комиссия ва кенгашлар тугатилди:
- Республика банк кенгаши;
- Республика пул-кредит сиёсати комиссияси;
Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси.
Фармон билан шунингдек:
- банкрот деб топилган ёки кредит бўйича узилмаган қарздорлиги мавжуд корхоналарни тижорат банклари мулкига ўтказиш тартиби бекор қилинди;
- бошқарув компаниялари, инвестицион компания ва фондлар, банк фаолиятига хос бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар устав фондларида банкларнинг иштироки тақиқланди.
Мавзуга оид

10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади

14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

11:35 / 01.04.2025
Божхона органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди

14:02 / 16.11.2024