Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати фожиа жойига самолёт жўнатмоқда

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати бугун эрталаб Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида автобуснинг ёниши натижасида ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг жасадини ватанга келтириш учун самолёт ҳозирламоқда. Kun.uz нашрининг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбаси маълумот беришича, айни пайтда рейс Тошкентдан учишга тайёргарлик кўрмоқда.
«Айни шу дақиқаларда Тошкентдан рейс амалга оширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автобусда бўлган фуқароларнинг шахсини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тайёр турибди, жамоа шакллантирилган. Умумий гуруҳ тайёр бўлганида самолёт учади», — деди манба.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида, «Самара-Чимкент» йўлида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус Жанубий Қозоғистон вилоятидан Россия томон ҳаракатланаётганди. Автобусда жами 57 киши бўлган, уларнинг 5 нафари омон қолган, шундан 3 киши қозоғистонлик, 2 киши ўзбекистонлик.
Қозоғистонда Ақтўбе вилоятида содир бўлган воқеанинг сабабларини ўрганиш ва жабрланганлар ҳамда уларнинг оилаларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш учун махсус ҳукумат идоралараро комиссияси тузилган.
Мавзуга оид

16:44 / 09.07.2025
Тошкент вилоятидан қатновчи автобуслар йўналиши пойтахт ичкарисигача узайтирилади

15:04 / 29.06.2025
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилади

15:06 / 27.06.2025
Тошкентда яна бир автобусда ёнғин чиқди

15:59 / 18.06.2025