Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Туркия чегараси бўйлаб кузатилаётган «ўйинлар»ни тилга олди

Фото: AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия билан чегара яқинида «ўйинларга якун ясаш» ниятида эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
«Манбиждан бошлаб... чегараларимиз бўйлаб бу ўйинларга якун ясашимиз керак. Буни қилишда давом этамиз», - дея айтиб ўтган Эрдўған. У Суриянинг Афринида ўтказилаётган амалиётнинг бешинчи куни Анқарада маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари олдида чиқиш қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги асосий мухолиф Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғли «Зайтун новдаси» амалиётини қўллаб-қувватлаганди. Америка Қўшма Штатлари мудофаа маҳкамаси раҳбари Жеймс Мэттис Туркияни Сурияда «вазминликка» чақирди.
Мавзуга оид

19:18 / 12.07.2025
Аш-Шаръа Бокуга келди: Озарбойжон Сурия газ таъминотига ёрдам бермоқчи

21:42 / 07.07.2025
АҚШ «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳидан террорчи ташкилот мақомини олиб ташлади

17:34 / 07.07.2025
Греция 14 йил ичида илк бор сурияликларга бошпана беришни рад этди

22:45 / 05.07.2025