Мактаб ходимлари ўқув муассасаси спорт залида дарсликларни ёқиб юборишди
Бразилиянинг Салту-ди-Пирапораи муниципалитетидаги ўрта мактаб директори ва унинг ўринбосари ўқув муассасаси спорт залида дарсликларни ёқиб юборди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.
Воқеа жойига етиб келган полиция уларни қўлга олди. Директорнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тушунтиришича, у шу йўл билан «тозалаш ишларини» ўтказмоқчи бўлган, сабаби китоблар, унинг сўзларига кўра, эски бўлган ва фойдаланилмай келинган.
Аниқлик киритилишича, дарсликларни ёқиш билан ўринбосар шуғулланган, бироқ бу борадаги буйруқни директор берган.
Барча босма материаллар йўқ қилиб ташлангани туфайли, полиция айнан қанча китоб ёқиб юборилгани борасида аниқ маълумот бера олмаяпти.
Таъкидланишича, ҳодиса юз берган пайтда ўқувчилар мактаб ҳовлисида бўлишган. Полиция ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатди.


Мавзуга оид

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган

20:37 / 12.05.2025