Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:40 / 13.03.2018
9359
1 дақиқада ўқилади
Европа Иттифоқи бир неча оролларни офшор ҳудудлар рўйхатига киритди

Фото: Depositphotos
Европа Иттифоқи Сент-Китс ва Невис, Багам ороллари ва Виргиния оролларини (АҚШ) офшор ҳудудлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Европа кенгаши хабарида маълум қилинган.
Шунингдек, ушбу рўйхатдан Маршалл ороллари, Сент-Люсия ва Баҳрайн чиқарилгани маълум қилинган.
Январда офшор ҳудудлар рўйхатидан Панама, Жанубий Корея, БАА, Барбадос, Гренада, Макао, Мўғулистон ва Тунис чиқарилгани маълум қилинган.