Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда стелс-самолётлар учун янги суперқоплама яратилди
Хитойлик олимлар замонавий қирувчи самолётларнинг нафақат оғирлигини камайтиришга, балки уларнинг сезилмаслигини оширишга имкон берувчи янги материал яратишди. Бу ҳақда Sina ахборот агентлиги хабар бермоқда. Янги материал хусусиятлари ва текстурасига кўра ўта пишиқ табиий чармга ўхшайди, бироқ унинг “ишончлилик” захираси энг қаттиқ қотишмаларникидан ҳам анча каттароқ.

Мутахассисларнинг фикрича, янги материал ўз ичига ўта юпқа графен қатламни олган, у янги материал билан бирга учувчи қурилма томон йўналтирилган деярли барча нурланишни юта олишга имкон беради. Бундай материал 5-авлоддаги кам сезилувчи қирувчи самолётларда қўлланадиган конструкциялардан 10-20 марта самаралироқ бўлиши мумкин.


Guqqi компанияси таркибига кирувчи, электр магнит тебранишлар модуляцияси лабораторияси янги материал устидаги ишларни 2011 йилдан бошлаб олиб борган, унинг ишлаб чиқарилиши Шэньчжэнь шаҳрида йўлга қўйилди. Ушбу материал қўлланиши билан яқин орада 5-авлоддаги J-20 қирувчи самолётларидан бир нечтаси ҳамда янги ҳужумкор реактив дрон тайёрланиши мумкин.
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025