Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi «ақлли» соатлари сотувларига старт берилди
Xiaomi компанияси ўзининг Amazfit Smart Sports Watch 2 соатлари тақдимотини ўтказди. "Ақлли" соатлар спорт билан шуғулланувчи ва фаол турмуш тарзига риоя қилувчи кишилар учун айни муддао. Қурилма сотувларига старт берилди.

Маълумотларга кўра, Xiaomi Amazfit Smart Sports Watch 2 дисплейи ёқут шиша билан ҳимояланган. Қолган қисми зангламайдиган 316L пўлатдан ишланган мустаҳкам корпус билан қопланган. Шу тариқа ишлаб чиқарувчилар IP68 стандартига мувофиқ нам ва чангдан ҳимояланишга эришишган.

Қурилмани турли иш режимларига созлаш мумкин. У фойдаланувчига 11 турли спорт шаблонини тақдим эта олади. Девайсни шу тариқа югуриш, сузиш, триатлон, альпинизм, пиёда сайр қилиш ва бошқаларга созлаш мумкин. Шунингдек қулайлик учун соатларнинг аппарат платформасига GPS-модули киритилган.

Amazfit Smart Sports Watch 2 меъёрий режимда қўлланилса, унинг батареяси заряди тахминан 5 кунга етади. Қурилмадан фаол фойдаланилганда эса унинг аккумулятори 35 соатгача ишлайди.
Мавзуга оид

15:53 / 27.06.2025
Xiaomi компанияси YU7 электр йўлтанламасини тақдим қилди

14:55 / 24.06.2025
Xiaomi, Ugreen ва Baseus хавфсизлик таҳдиди туфайли пауэрбанкларни қайтариб олишни бошлади

16:47 / 19.03.2025
Xiaomi жаҳон бозорида фотосурат санъатини янги чўққига олиб чиқувчи Xiaomi 15 сериясини тақдим этмоқда

11:28 / 10.11.2024