АҚШ россиялик олигархларга қарши санкцияларни бугун жорий этиши кутилмоқда

Фото: Joshua Roberts/Reuters
АҚШ маъмурияти россиялик қатор сиёсатчилар ва тадбиркорлар учун янги санкциялар ҳақида жума, 6 апрель куни эълон қилади. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга асосан хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, Оқ уй Россиядаги «ҳукмрон элита»нинг баъзи вакилларига қарши санкцияларни 6 апрель куни жорий этиш ҳақида қарор қабул қилган. Шу билан бирга, чеклов чоралари Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган олигархлар, сиёсатчилар ва иттифоқчиларга қарши қаратилган бўлади.
Таъкидланишича, АҚШ маъмурияти тегишли баёнот билан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ россиялик олигархларга қарши санкциялар жорий этиши хабар берилганди.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025