Пул тўла ҳамён Тошкентдаги кафелардан бирида унутиб қолдирилди ва...
Ҳаётда била туриб ўзганинг ҳақига хиёнат қилувчилар ҳам, бировнинг омонатини ўзига раво кўрмайдиганлар ҳам учрайди. Икки тоифа ҳам бир осмон остида, одамлар орасида яшайди. Бировнинг ҳақидан қўрқадиган инсонларнинг амалларини Яратганнинг ўзи кўриб туради ва шунга яраша савоб беради. Аммо уларнинг бу эзгу ишларини ўзгаларга ўрнак тариқасида гапириб ўтиш ҳам бир маърифатдир.
Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган кафелардан бирида Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун ташриф буюрган покистонлик туристнинг ҳамёни қолиб кетади. Табиийки, кафе ходимлари уни топиб олишади. Ҳамёнда 925 АҚШ доллари ва бошқа шахсий ҳужжатлар бор эди. Кафе раҳбари ҳужжатларда ёзилган телефон рақамлари орқали сайёҳ билан боғланади. Бугун улар учрашишади ва меҳмон ўз ҳамёнини қабул қилиб олади.
Ҳамённи топиб олган ва уни эгасига қайтариб беришни истаган кафе раҳбари ва Ўзбекистонга яхши ниятлар билан ташриф буюрган покистонлик сайёҳ қалбидан ўша лаҳзаларда нималар ўтгани бизга қоронғи, лекин бу иш билан, аввало, инсонийлик номи оқланди, қолаверса, юрт шаъни улуғланди. Ана шундай инсонлар сафи кўпаяверсин.
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

15:11 / 28.06.2025
Тошкентда профилактика инспекторига пичоқ билан ҳужум қилган шахс ушланди

11:59 / 28.06.2025
Олий суд электр таъминотидаги муаммолар сабабли интерактив хизматларини вақтинча тўхтатди

23:04 / 27.06.2025