Фото: Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олингач тартибсизликлар бошланди

Фото: Reuters
Бразилиянинг Куритиба шаҳрида мамлакатнинг собиқ президенти Лула да Сильва ўзини полицияга топширгач, тартибсизликлар бошланди. Globo телеканали хабарига кўра, бу тартибсизликлар вақтида 8 киши жароҳатланган.
Жароҳатланганлар орасида 3 нафар вояга етмаган бола ва бир полициячи бор. Бир бола ва икки ўсмир шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, полиция ходимлари собиқ президент тарафдорларини тарқатиш учун резина ўқлар, шовқинли гранаталар қўллаган.
Лула да Силва таслим бўлгач, вертолётда Куритабадаги Федерал полицияга келтирилди.



Январь охирида собиқ президент коррупциядаги айблов бўйича 12 йил 1 ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Силва унинг апелляцияси қайта кўриб чиқилмагунча озодликда қолиши мумкин эди. Аммо суд собиқ президентни қамоққа ҳукм қилди, аввалига Силва полицияга таслим бўлишни истамасдан, ўз тарафдорлари қўриқлаётган бинога яширинди, аммо бир кун ўтиб у таслим бўлишга қарор қилди.

Бразилия қонунчилигига кўра, у эндиликда сайловларда қатнаша олмайди. Ҳолбуки у шу вақтгача октябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловидаги асосий фаворит саналаётганди. Биринчи турда уни сайловчиларнинг 33,4 фоизи қўллаб-қувватлашга тайёрлиги маълум бўлганди.
Лула да Силва Бразилияни 2003 йилда 2010 йилга қадар бошқарган.
Мавзуга оид

17:24 / 08.06.2025
Бразилияда 17 ёшли қиз номаълум мухлиси юборган ширинликни еб вафот этди

21:31 / 06.06.2025
Бразилияда фермер 36 млн доллар ютиб олди ва 25 кундан кейин стоматолог қабулида вафот этди

20:35 / 28.05.2025
Бразилия ҳукумати BYD компаниясини одам савдосида айбламоқда

14:45 / 22.05.2025