Саримсоқнинг яна бир фойдали хусусияти маълум қилинди

Фото: Fotolia / Floydine
Британиянинг Ноттингем университети олимлари саримсоқнинг истеъмол қилиниши саратоннинг баъзи турлари, юрак-томир касалликлари ва иккинчи турдаги қанд касаллигининг ривожланиши хавфини камайтира олишини аниқлашди.
Саримсоқнинг фойдаси уни тайёрлаш усулига кўра ўзгаради, бироқ олимлар бу усуллардан қайси бири энг яхшиси бўлиши ҳақида бир хулосага келишмаган.
Олимларнинг айтишича, саримсоқнинг олтингугурт сақловчи компонентлари ҳужайра ва тўқималарда газсимон моддалар сигнал молекулаларининг миқдорини ўзгартириши мумкин. Бу молекулалар физиологик ва биокимёвий жараёнларни келтириб чиқаради.
“Бу соҳада касалликлар хавфини камайтириш усулларини топиш ва инсон соғлиғини мустаҳкамлаш учун катта майдон қолмоқда”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Питер Роуз.
Мавзуга оид

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади

08:24 / 19.05.2025