Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия тажрибасидан унумли фойдаланишимиз керак – Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Туркия президентларининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, Туркия фуқаролари учун визалар бекор қилингани туризм ривожига катта туртки берди.
«Визани бекор қилганимиз туризмга катта туртки берди. Эндиликда, катта меҳмонхоналар қуришимиз, инфратузилмани ривожлантиришимиз лозим. Туркия бу соҳада катта тажрибага эга, унинг бу тажрибасидан унумли фойдаланиш бўйича йўл харитасига қўл қўйдик. Зиёрат туризми бўйича имкониятлардан фойдаланиш бўйича ҳам тегишли шартномалар имзоланди», - деди президент.
«Президент Эрдўған Туркий тилдаги давлатлар йиғилиши кенгашининг Туркиядаги офисида фақат Ўзбекистон байроғи етишмаётгани ҳақида айтди. Бугун байроғимиз ҳилпираб туриши бўйича ҳам ижобий натижага эришдик. Туркий тилдаги давлатлар йиғилишининг навбатдаги саммити Бишкекда бўлиб ўтади, Ўзбекистон ҳам унда қатнашади», - деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид

21:25 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун «Ечимлар атласи» тақдимоти билан танишди

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

09:48 / 17.06.2025
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз

12:55 / 09.06.2025